Қиймати 8,68 млн еврога тенг бўлган ОТЖмизнинг янгиланган трансфер нархлари билан танишинг!

Хабарингиз бор, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Токиода бўлиб ўтадиган олимпияда ўйинларига йўлланма берувчи Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда!

Таиланд мамлакати мезбонлик қилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси "C" гуруҳида, кейинги босқич йўлланмасига эга бўлиш учун Эрон, Жанубий Корея ва Хитой термаларига қарши баҳслашади.

Ушбу терма жамоамизнинг transfermarkt.de сайтида янгиланган трансфер нархлари билан таништириб ўтамиз.

Маълумот учун, қавс ичидагилар бу футболчиларнинг аввалги нархларидур.

 

Дарвозабонлар:

Абдувоҳид Нематов ("Насаф") - 325 минг евро (175 минг евро)

Низомиддин Зиёвуддинов (АГМК) - 150 минг евро (150 минг евро)

Машҳур Муҳаммаджонов ("Насаф") - 50 минг евро (50 минг евро)

 

Ҳимоячилар:

Исломжон Қобилов ("Бунёдкор") - 500 минг евро (350 минг евро)

Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912") - 350 минг евро (300 минг евро)

Илҳом Алижонов ("Навбаҳор") - 150 минг евро (50 минг евро)

Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф") - 150 минг евро (75 минг евро)

Азизбек Амонов ("Локомотив") - 250 минг евро (250 минг евро)

Шерзод Насруллаев ("Насаф") - 175 минг евро (75 минг евро)

Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор") - 700 минг евро (500 минг евро)

 

Ярим ҳимоячилар:

Шароф Муҳиддинов ("Насаф") - 350 минг евро (250 минг евро)

Азиз Ғаниев ("Насаф") - 1,10 млн евро (1 млн евро)

Дилшод Саитов ("Насаф") - 400 минг евро (300 минг евро)

Аброрбек Исмоилов ("Сурхон"/"Пахтакор") - 400 минг евро (300 минг евро)

Нурилло Тўҳтасинов ("Бунёдкор") - 600 минг евро (400 минг евро)

Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор") - 250 минг евро (175 минг евро)

Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор") - 450 минг евро (250 минг евро)

Достон Иброҳимов ("Қизилқум"/"Пахтакор") - 400 минг евро (300 минг евро)

Ойбек Бозоров ("Насаф") - 275 минг евро (175 минг евро)

Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор") - 450 минг евро (300 минг евро)

Жасур Яхшибоев (АГМК/"Пахтакор") - 300 минг евро (300 минг евро)

Ислом Кенжабоев ("Насаф") - 200 минг евро (250 минг евро)

 

Ҳужумчи:

Бобир Абдуҳолиқов ("Насаф") - 700 минг евро (700 минг евро)

 

Эътиборли томони, фақатгина Ислом Кенжабоевнинг трансфер нархида пасайиш кузатилган. Қолган футболчиларнинг нархлари кўтарилса кўтарилганки, тушиб кетмаган.

Жамоанинг энг қиммат футболчиси бу Азиз Ғаниев бўлиб турипти ва унинг нархи 1,10 млн еврони ташкил этмоқда. "Насаф"нинг яна бир аъзоси Бобир Абдуҳолиқов ва "Пахтакор" ҳимоячиси Хожиакбар Алижоновнинг трансфер қиймати 700 минг евро бўлса, "қалдирғочлар" футболчиси Нурилло Тўҳтасинов 600 минг еврога баҳоланган.

Таркибнинг энг ёш вакили Абдувоҳид Нематов, миллий терма жамоада ўйнаб, гол ҳам ура олган Санжар Қодирқулов, 2019 йилги Ўзбекистон чемпиони Хожиакбар Алижонов ва "Бунёдкор"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Нурилло Тўҳтасиновнинг трансфер нархларига 200 минг евро қўшилган.

Низомиддин Зиёвуддинов, Машҳур Муҳаммаджонов, Азизбек Амонов, Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдиҳолиқовнинг трансфер нархларида ўзгариш рўй бермаган. 2019 йилнинг июнь ойида ушбу футболчиларнинг қиймати қандай кўринишда бўлган бўлса, ҳозир ҳам шу нархда белгиланган.

Любинко Друлович шогирдларининг умумий баҳоси 8,68 млн еврони ташкил этмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
27/01/2020 23:04
Xusniddin Alikulovga past narx quyilgan aslida bu ximiyachi 1 млн евро (1 млн евро) ga tortadi.
Chunki kurinib turubdi Islom Qobilovdan kuchli va kelajagi bor bu bolani.
Nasafdan yana 2 mavsum uynasa MTJ ga tortadigan ximoyachi buladi.
Shoxrux Úskanov
11/01/2020 04:34
Oka kim oladi bunaqa narxlada bizada
&
Surxon turon
10/01/2020 22:10
Чимпиён бӯлса енг каминики 1мл евродан кам бӯлмайди