Қиличбозларимиз жаҳон кубогида иштирок этади
Жорий йилнинг 9-11 январь кунлари Германиянинг Хайденхайм шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича эркаклар ўртасида жаҳон кубоги ўтказилади.

Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилаётган мусобақа жорий йилда Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этади.

Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатдан 330 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Эътиборлиси жаҳон кубогида икки нафар қиличбозимиз – Файзулла Алимов ва Ҳасан Баудунов мураббий Руслан Кудаев қўл остида иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)