Қатар давлат телеканали ҳисобланган beIN Sports ЖЧ-2022 мезбонлиги учун ФИФАга 100 млн доллар бергани маълум бўлди.

Бу ҳақда ташкилотнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер билан очиқ интервью қилган Бонита Мерсиадес ўз китобида ёзиб чиқди. Унинг сўзларига кўра Қатарнинг сайловларда ғолиб чиқишини УЕФА собиқ президенти Мишель Платини ҳам олдиндан билган ва айнан у ҳам Қатар номзодига овоз берган.

Блаттер Қатарнинг ғолиб чиқишига шу қадар ишонганки, хатто, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Абамага қўнғироқ қилиб, даъвогарлар орасида фаворит ҳисобланган америкаликларни ютқазишини айтган.

Блаттер шунингдек Австралия номзодини қўллаб-қувватлаган Франц Беккенбауэрнинг ўзи ҳам Қатардан пора олгани ва якунда араблар учун овоз бергани ҳақида айтган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98