Қамалиб чиққан россиялик футболчини Испания, Италия ва Германия клублари ўзига чорламоқда

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Александр Кокорин Европанинг бир қатор клублари қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Хабарларга қараганда, 29 ёшли россиялик футболчига "Вальядолид", "Лацио", "Женоа", "Фортуна" ва "Марсель" клублари қизиқиб қолишган. Унда Москванинг икки клуби - "Локомотив" ва "Динамо"дан ҳам таклифлар бор.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин безорилик қилгани учун 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг сентябрига қадар қамоқ жазосини ўтаган. У мавсумни "Сочи" сафида ижарада ўтказмоқда. Ҳозирча 4 та ўйинда майдонга тушган Александр ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Egamov
26/03/2020 17:56
Бўладиган бола
&
Egamov
26/03/2020 17:56
Бўладиган бола