Пётр Ян икки дивизион чемпиони бўлишни хоҳламаяпти

UFCнинг ўта енгил вазн тоифаси чемпиони россиялик Пётр Ян матбуот анжумани мобайнида бошқа дивизиондаги камарни қўлга киритиш истаги йўқлигини маълум қилди. 

"Икки вазн тоифасида чемпион бўлиш фикри умуман йўқ. Шунчаки, хоҳиш йўқ. Ўз вазн тоифамда бир нечта ҳимоя жангини ўтказишнинг ўзи етади", - деди Ян. 

Пётр Ян 11 июль куни Генри Сехудодан вакант қолган камар учун бразилиялик Жозе Альдо билан жанг қилиб, уни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган ва ўта енгил вазн тоифаси чемпионига айланган эди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)