Путин Яхшибоев ўйнаётган лигани томоша қиляптими?

Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг Беларусь чемпионати ўйинларини томоша қилишига ишонмаслигини айтди.

Таъкидлаш керакки, Беларусь чемпионати коронавирус сабаб тўхтатилмаган Европадаги ягона футбол мусобақаси ҳисобланади. Ушбу чемпионатда 2 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп сурмоқда. Булар Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаровдир.

“У (Путин) ўйинларни томоша қиляпти деб ўйламайман...У эътиборини ўзининг шахсий спорт фаолиятига қаратади”, - дейди Песков.

Шу ўринда, Россияда футбол мавсуми ёзга қадар тикланмаслигини айтиб ўтиш лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
27/04/2020 16:04
Яхшибоев биринчи уйинда киладиган ишини ортиги билан кибулди!!!! Уни уйини тугади. Ман ушанда биринчи уйин тугагандан силага айтганман!!!!!!!!!!!!