ПСЖнинг асосий дарвозабони ЕЧЛ ярим финалини ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ дарвозабони Кейлор Наваснинг Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "РБ Лейпциг"га қарши бўладиган ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Хабарларга қараганда, 33 ёшли посбон “Аталанта”га қарши бўлиб ўтган ўйинда мушакларидан жароҳат олган ва номаълум муддатга сафдан чиққан. Эртага у яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг бергамоликларга қарши ўйнай олиш ёки олмаслигига ойдинлик киритилади.

ПСЖ - "РБ Лейпциг" учрашуви 18 август куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)