ПСЖ

Daily Mail нашри ПСЖ "Ньюкасл" ҳужумчиси Аллен Сен-Максименга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда.

Айни вақтда жуда яхши формада бўлган франциялик форвардга Европанинг қатор гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда "Ницца"дан "Ньюкасл"га кўчиб ўтган 23 ёшли форварднинг трансфер суммаси 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда, Сен-Максимен инглиз клуби таркибида 21 ўйинда уч гол ва тўрт голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)