ПСЖ Мбаппега 5 йиллик шартнома таклиф қилди

ПСЖ клуби раҳбарияти ҳамон ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартномани узайтириш масаласида иш олиб бормоқда.

Парижликлар спорт директори Леонардо 21 ёшли франциялик футболчига 5 йиллик шартнома ва йилига 32 млн евро маош таклиф қилди.

Эслатиб ўтмиз, Мбаппенинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Бундан аввалроқ эса унинг ёзда “Реал”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.