ПСЖ куйса ҳам Мбаппени ҳеч кимга бермайдиган бўлди

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппени янги шартномага кўндира олмаган бўлса-да, уни ёзда сотмайдиган бўлди. Маълумки, 22 ёшли ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йил якунланади ва у бир йилдан сўнг эркин агент сифатида текинга кетиб қолмаслиги учун парижликлар ёзда футболчини сотиб юбориши керак эди.

Шунга қарамай, ПСЖ Килианни қўйвормасликка қарор қилди ва “Реал” билан трансфер бўйича музокаралардан бош тортди.

Францияликларнинг бу позициядан келиб чиқиб, “Реал” бор эътиборини Эрлинг Холандни олишга қаратиши айтилмоқда.

ПСЖ эса бир йил давомида ҳужумчини янги битимни имзолашга кўндиришга ҳаракат қилади.

Мбаппе жорий мавсумда миллий чемпионатда 31 та учрашувда 27 та тўп киритиб, еттита голли пас оширди. Унинг трансфери 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию