ПСЖ футболчилари Тухелдан норози бўлишмоқда

ПСЖ клубининг бир қатор футолчилари жамоа бош мураббийи Томас Тухелдан норози бўлишмоқда. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра германиялик мутахассиснинг “Ренн”га (2:1) қарши ўйинда ҳужумчи Юлиан Дракслерни майдонга туширгани футболчиларга ёқмаган. Боиси, уларнинг фикрича айнан Дракслер чемпионатнинг илк турида “Ним”га (3:0) қарши ўйинда жуда ёмон ўйнаган эди.

Бундан ташқари Тухель “тўпни фақат Неймарга узат” тактикаси бўйича ўйнайди.

Маълумот учун, ПСЖ айни дамда 3 очко билан мусобақа жадвалида 8-поғонани эгаллаб турибди.