“Прессбол”: Умаровнинг супер голидан кейин ҳамма википедиядан Шаҳбозни қидиряпти

Беларусь чемпионатини ёритиб бораётган “Прессбол” нашри 16-турнинг марказий учрашуви – БАТЭ ва “Энергетик” ўйинига бағишланган шарҳида ўзбек футбол мактаби тарбияланувчилари ҳақида ҳам илиқ фикрларни ёзмоқда.

Нашрда қайд этилишича, ушбу жамоаларнинг биринчи ўйинида “талабалар”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Жасур Яхшибоев ва Душан Бакичнинг иккинчи давра баҳсида рўйхатга киритилмагани, БАТЭнинг ўз майдонида тўп сурганини инобатга олган мухлису мутахассислар турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган борисовликларнинг уч очкога бўлган имкониятини юқори баҳолаган эди.

13721613

Устига-устак биринчи бўлим ўрталарига яқинлашиб қолганида “Энергетик-БГУ” дарвозасига белгиланган пенальти ва ҳимоячи Александр Свирепанинг ўйиндан четлатиши БАТЭга ўша уч очкони кафолатлагандек эди, гўё.

Лекин амалда бундай бўлмади, “талабалар”нинг ёш дарвозабони Денис Садовский 20-дақиқада пенальтини қайтарган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, ўзбек легионери Шаҳбоз Умаров чамаси 35 метрдан жарима зарбасидан супер зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Якунда бу гол “Энергетик-БГУ” ғалабасини таъминлади.

bye3fe7758201

Ҳозир ҳамма википедиядан маълумот қидириб, Шаҳбоз Умаров деган футболчи кимлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. У мавсум бошидан ҳамюрти Жасур Яхшибоев соясида кўзга кўринмади. Ҳамма Шаҳбознинг ижодкорона ўйинидан кўра, Яхшибоевнинг пенальтиларига эътибор қаратди. Умаров эса бунга оддий қаради ва машғулотлардаги меҳнати албатта самара беришини сабр билан кутди. У нималарга қодирлигини ўзи яхши биларди.

Умаровни Ўзбекистонда истеъдодли футболчи сифатида қадрлашади. У Жасурдан икки ёш кичик. Уни Яхшибоев билан солиштиришларига кўникиб қолди. Интернетда ҳам мухлису мутахассислар ўзбек футболчиларини бир бири билан таққослашмоқда. Шу боис комментларда “Шаҳбоз аслида Жасурдан яхши ўйнайди”, “Жамоа ҳужуми тўлиғича Умаровга боғлиқ” қабилидаги фикрлар кўп. Аслида эса шу икки футболчининг Беларусь чемпионатида ўйнаётган бизнинг ютуғимиздир, - деб ёзади “Прессбол”.

yaxshiboyev-oqforma

Ғалабали ўйиндан сўнг “Энергетик-БГУ” бош мураббийи Владимир Белявский фикрини ҳазил билан билдирди.  

- Бугун Жасур ўйнаганидан борми, камида яна иккита гол урарди. Шундай зўр қарши ҳужумлар уюштирдик. Гол урадиган топилмади, - деди бош мураббий.

Шунингдек, Владимир Белявский ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоевнинг агентлари бошқа жамоалар билан музокара олиб бораётганидан хабардор эканини ҳам қўшиб қўйди.

Яхшибоев: Суарес ва Каванига қарши ўйнаганимни унутмайман

Яхшибоевдан янги натижа!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
06/07/2020 09:28
Баракалла, ўзбек ўғлонлари! Шундай ва бундан-да яхши олқиш ва таърифларга сазовор бўлиб юринглар! Сизларнинг ортингизда ёш укаларингизга йўл очилади ва ўзбек футболига бўлган эътибор ва яхши қарашлар ортади. Омад болла!