Погба - шарманда! МЮ ундан қутилиши керак

Sky Sports телеканали эксперти Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги ҳақида фикрларини билдирди.

"МЮ Погба билан хайрлашиши керак. Бу ҳақида 12 ойдан бери гапириб келяпман. Погба футбол тарихидаги энг ортиқча баҳоланган футболчи. Погба ва Райоланинг ишлари шунчаки шармандалик.

У қаерга кетишини билмайман, уни ким олиши мумкин. МЮ ундан қутилмоқчи, ўзингизни алдаманг. Уле-Гуннар Сульшер ундан кечиб улгурди, чунки асосий таркибда Мактоминей ва Фредни туширмоқда. Мураббий "Вест Хэм"га қарши ўйинда қолган футболчилар дам олиши учун уни майдонга туширди.

"Манчестер Юнайтед"дан яхшироқ иккита клуб бор. Булар "Барселона" ва "Реал".  Роналду "Реал"га ўтди, чунки мадридликлар энг кучли клублардан бири. Аммо "Реал" ва "Барса" Погбани сотиб олишига ишонмайман. Агар бу иш амалга ошса, улар мени ҳайрон қолдиришади", - дейди Каррагер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар