Почеттинога ПСЖ керак эмас. У бошқа жамоа танлади

ПСЖни чемпион қила олмаган Маурисио Почеттино клубни тарк этишни истамоқда. Манбаларнинг хабар тарқатишича, 49 ёшли мутахассис ПСЖда ўзини эркин ҳис қила олмаяпти ва босим остида ишламоқда. Ўртада раҳбарият билан ҳам гап қочиб қолган.

Аргентиналик мутахассис собиқ жамоаси “Тоттенхэм”ни бошқармоқчи ва бу борада музокараларни ҳам бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқатиляпти.

ПСЖ хўжайинлари эса Почеттинони қўйиб юбормоқчи эмас ва яна бир йил давом этадиган шартноманинг охиригача Парижда ишлашини талаб қилишмоқда.

Вазият ҳамон чигаллигича қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию