Почеттино қисқа муддатда совринга эга чиқди

Франция суперкубоги учун ўтказилган учрашувда “Пари Сен-Жермен” азалий рақиби “Марсель” билан куч синашди.

Ланс шаҳридаги “Феликс Болар” стадионида ўтказилган учрашувда парижликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. ПСЖга ғалаба келтирган голларга Мауро Икарди ва Неймар муаллифлик қилган бўлса, марселликларнинг ягона жавоб тўпини Дмитри Пайе киритди.

Франция суперкубоги ПСЖни яқинда қабул қилиб олган Маурисио Почеттинонинг биринчи соврини сифатида қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)