Почеттино ПСЖ билан шартномани нега бекор қилмоқчи?

"Пари Сен-Жермен" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа раҳбариятидан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилишни сўрамоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, 49 ёшли аргентиналик мутахассис клубнинг ичида бўлаётган жараёндан норози. Почеттинога асосий номзод сифатида "Реал" ва "Тоттенхэм" клублари тилга олинмоқда.

Маурисио Почеттино ПСЖни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Франция кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди.

ПСЖ Франция чемпионатида муваффақиятсизликка учради. Париж клуби чемпионлик курашида “Лилль”га имкониятни бой берди ва 2-ўринда қолиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию