Плей-оффга чиққанлар орасида, фақатгина БАА ва Ўзбекистон мураббийлари Европадан!

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олган 8 та терма жамоанинг мураббийларига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Саудия Арабистони бош мураббийи Саад Али Ал-Шеҳри мусобақа давомидаги энг ёш мураббий ҳисобланади. У 1980 йилнинг январь ойида таваллуд топган. У бунгача, Саудия Арабистони (U-20), "Ал-Наҳда", "Ал-Иттифоқ"(U-23) ва "Ал-Иттифоқ" жамоарини бошқарган.
Асосан, 4-2-3-1 тактик схемасини қўллайди.

fbb0b7bxe83dte569wmd_2

Япониялик Акино Нишино мезбон мамлакат Таиланд термасини чорак финалга олиб чиқди. УEФАнинг про лицензиясига эга. Япониянинг турли ёшларида ва миллий терма жамоасида ҳам ишлаган. Таиланднинг ушбу мусобақадаги ёшлар терма жамоасидан ташқари, миллий термасини ҳам шуғуллантиради. "Кашива Рейсол", "Гамба Осака", "Виссел Кобе" ва "Нагоя Грампус" клубларини ҳам бошқарган.

Ал-Шеҳри сингари, япониялик мутахассис ҳам 4-2-3-1 тактикасини ҳуш кўради.

GettyImages-1166061139_2

Австралия ёшларини гуруҳдан олиб чиқишни уддасидан чиқа олган Граҳам Арнолд мураббийлик фаолиятини Австралия терма жамоасининг ассистент мураббий сифатида бошлаган. Фрэнк Фарина, Гуус Хиддинк ва Пим Вербэк каби машхур мураббийлардан ўрнак олиган тажрибали мутахассис маҳаллий "Сентрал Кост", "Сидней" ва Япониянинг "Вегальта" клубларида ишлаган.
Арнолд ҳам 4-2-3-1 тактик схемасини кўпроқ ишлатади.

5568957_Oly20_Soc_16-9_17882244_1988344_20200107170152af0906a4-7087-47db-92d5-a1_1

60 ёшли Айман Ал-Ҳаким Сурия терма жамоасида ишлаган. Ҳозирда Сурия ёшлар терма жамоаси билан ишлаётган мутахассис 1959 йилнинг декабрь ойида дунёга келган. Мамлакатнинг бош жамоасини 2010 йили битта учрашувда бошқарган. 2016 йилнинг май ойидан бошлаб, 2017 йилнинг ноябригача эса 13 та баҳсда терма жамоа бош мураббийи бўлган.
Ал-Ҳаким ҳам асосан, замонавийлашиб улгурган 4-2-3-1 тактикасига таянади.

1atn0uwizq7zb1fnouj6enxa3z_1

Ҳак Бум-Ким гуруҳ босқичида 100% лик натижани қайд этган ягона мутахассис бўлди. Унинг шогирдлари барча рақибларини мағлуб эта олди. Деярли, 2 йилдан буён, Жанубий Корея ёшлари билан ишлаб келаётган мураббий илгари ҳеч ҳам терма жамоалар билан ишламаган. Фаолияти давомида Хитойнинг "Ҳенан", маҳаллий "Гангьвон", "Соннам", "Гвангжу" клубларининг бош мураббийи бўлган. Бунгача, "Чонан" ва "Соннам" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган ва ҳам 4-2-3-1 схемада ўйнайди.

nLQICP0jrk8bBgaVRIDQUpNgnDphRf_normal_1

УEФАнинг про лицензиясига эга бўлган яна бир мутахассис Аҳмад Абдулқодир 2016 йилдан бери, "Иордания"нинг ёшлари билан ишлаб келмоқда. Ушбу йўлгача, фақатгина ассистент мураббийлик вазифасини бажарган. Бошқа мураббийлардан фарқи у кўпроқ 3-4-2-1 тактик схемасига таянади.

coach-ahmed-abdel-qader-u23-dpr-korea-vs-u23-uae-afc-u23-championship-2020-group-stage_1dbcvy8l3tdzj16p19ov154l73_1

Ўз тактикасини 4-4-1-1 схемасига жойлаштирувчи Скорза БАА термасини чорак финалга олиб чиқди ва ушбу босқичида Ўзбекистонга рўбарў келади. 48 ёшли мутахассис 2002 йили мураббийлик фаолиятини бошлаган. Дастлаб, Польша терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлган. Кейинчалик, мамлакатанинг бир қатор клубларида бошчилик қилди. Шу қаторда, "Лех Познань", "Легия Варшава", "Висла Краков" каби машхур жамоаларни бошқарган. Осиёда эса "Ал-Иттифоқ" клубини 13 та учрашувда майдонга бошлаб тушган ва 2018 йилнинг мартидан буён, БАА ёшлари билан ишлаб келмоқда. Польшалик мутахассис ҳам УEФА про лицензиясига эга!

xigfjrfmfelavyna0j4x_1

Ниҳоят, Ўзбекистонни бошқараётган Любинко Друловичга навбат келди. 51 ёшли мутахассис 2005 йили футболчилик фаолиятига якун ясаган. 2008 йили Сербиянинг "Банан" жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланган ва шу йилнинг ўзида Словениянинг "Драва" клубига кўчиб ўтган ва 21 та расмий учрашувда жамоани бошқарган. 2010 йилнинг январь ойида Анголанинг "1-агушту" клубида иш бошлаб, 2011 йилнинг апрелида истеъфога чиққан. Кейинчалик, Сербиянинг ёшлар терма жамоасида ишлади ва 2014 йили мамлакат бош жамоасининг мураббийлар штабига киритилди, аммо тез орада бу жамоадан ҳам кетди. 2015 йили "Македония" термасини бошқарди ва шу йилнинг сўнгги 3 ойида "Партизан" клубининг бош мураббийи сифатида ишлади. 2019 йили фаолиятини бошлади ва Ўзбекистон ёшлари билан ишлаб келмоқда! Бунгача БАА ёшлар термасида ҳам ишлаб кўрган эди ва ажаб эмас-ки, чорак финалда Друлович ушбу терма жамоага қарши ўйин тактикаларини тўғри қўллай олади.

5701578838803

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
18/01/2020 08:47
Друлович Пруловичларни йукотиб узимизнинг, Узбекистондан чиккан мураббийларни ишлатиш керак,четдан келганларда ватан туйгуси йук уларнинг калласида факат ПУЛ,ПУЛ.

Минбар

Барча блоглар