Пирлонинг ўрнига энди ким мураббий бўлади?

“Ювентус”нинг U23 жамоаси бош мураббийи Андреа Пирло бош жамоага ўтиб кетгач, раҳбарият унинг ўрнига мураббий қидиришни бошлаб юборди.

Журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, “кекса синьора”нинг ёшлар жамоасини бошқаришга Андреа Бардзальи асосий номзод сифатида қаралмоқда. Айтиш керакки, 39 ёшли собиқ ҳимоячи ўтган мавсум Маурицио Саррининг мураббийлар штабида фаолият олиб борган эди.

Бундан ташқари, ушбу лавозимга “Юве”нинг бошқа бир собиқ футболчиси – Фабио Гроссо номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда. У 2014-2017 йилларда туринликларнинг U20 жамоасини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи эса “Брешия” клуби бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)