Пирло

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло Суперлига ташкил этилганига қарамай, ЕЧЛга чиқиш вазифасини бажариш ҳақида ўйламоқда. У бу ҳақда бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз диққатимизни жамлаганмиз. Ушбу мавсумдаги якуний вазифамиз Чемпионлар лигасига чиқиш бўлади.

Суперлига? Мен бу ҳақда гапира оладиган одам эмасман. Бугун эрталаб Андреа Аньелли (клуб президенти) тафсилотларга берилмасдан, гап нимадалигини тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, энг муҳими ҳозирги замонга эътибор қаратишдир", - деди Пирло.

“Ювентус” Суперлигада иштирок этадиган 12 та клубдан биридир. Унинг президенти Андреа Аньелли Суперлига президенти ўринбосари ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар