Пирло Саррининг шогирдига чиқиш эшикларини кўрсатди

“Ювентус”ни қабул қилиб олган Андреа Пирло ёзги трансферлар вақтида етти нафар футболчини кетишини маълум қилганди. Энди улар қаторига яна бир ярим ҳимочи қўшилди.

Маълумотларга қараганда, Пирло тажрибали Аарон Рэмзининг ҳам хизматига муҳтлж эмаслигини билдирган. Бу футболчини Маурицио Сарри таклиф қилган ва унга катта маош ҳафтасига 150 минг фунт тўлаётган эди.

Жамоадан кетиши керак бўлган футболчилар ўртасида айнан Рэмзи масаласи муаммо чиқариши мумкин. Чунки унинг шартномаси ҳали уч йил давом этади ва бунақа катта маош оладиган футболчидан қутилиш ҳар қандай жамоа учун катта муаммо бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)