Пирло Роналду ёрдамидан фойдаланмаслигини эълон қилди

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло муҳим бўлмаган учрашувларда Криштиану Роналду хизматидан фойдаланмаслигини билдирди. Бу энг аввало, португалиялик ҳужумчининг ёши билан боғлиқ бўлиб, Пирло 35 ёшли футболчини толиқтириб қўйишни истамаяпти.

- Аҳамияти пастроқ бўлган учрашувларда Роналдуга дам беришга ҳаракат қиламиз. Криштиану ўз ҳолатини тўғри баҳолай оладиган ақлли футболчи. Қачон дам олиш кераклигини унинг ўзи ҳам билади, - деди Пирло.

Ўтган мавсумда Криштиану Роналду “Ювентус” таркибида 46 та ўйинда 37 та гол урди. Бу йилги чемпионатда ҳам португалиялик юлдуз илк учрашувдаёқ голлар ҳисобини очди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)