Пирло қишда олинадиган тўрт футболчи номини айтди

“Ювентус” қишки трансферлар даврида фаоллик кўрсатадиган бўлди. Бош мураббий Андреа Пирло таркибнинг заиф нуқталарини ёпиш учун тўрт футболчини таклиф қилади.

Биринчи навбатда, туринликлар “Челси”дан  ҳужумчи Оливье Жиру ва чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмьерини олишни режа қилган. Ҳар икки футболчи ҳам Лондон клубида бошланғич таркиб вакили ҳисобланмайди. Улар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Челси”ни тарк этишга тайёр.

Яна икки футболчи А Сериядан топилди.  “Ювентус” раҳбарияти қишда “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли ва “Удинезе” етакчиси Родриго де Паулни ҳам олишга бел боғлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)