Пирло жамоасини нега Роналдусиз ўйнашга ўргатмоқчи?

“Ювентус” А Серияда Роналду ўйнамаган учта ўйинда ғалаба қозона олмади. Бу гал туринликлар дебютант “Беневенто” билан очко бўлишди – 1:1.

Учрашувдан сўнг, туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло жамоа ғалабаларини таъминлаб келаётган Криштиану Роналдуга ҳордиқ чиқариш учун имкон берганини изоҳлади.

- Биз биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Яхши натижа қайд этиш учун имкониятлар кўп бўлди, лекин буни уддалай олмадик. Биринчи бўлимда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимиз шарт эди. Неча маротаба танаффус олдидан тўп ўтказиб юборяпмиз.

Криштиану Роналдуда ҳафта давомида кичик муаммолар кузатилди. Ўзи Чемпионлар лигасида ўйнашни истади. Терма жамоадаги ўйинларидан кейин у дам олиши керак эди. Роналду жамоамизни кучайтиришига шубҳа йўқ, лекин биз усиз ўйнашни ўрганишимиз керак, - деди Пирло.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)