ПФЛ яна бир компания билан ҳамкорлик қилади. Энди футболчи ва футзалчиларга бериладиган суғурта полислари оширилди

Apex Insurance 2020 йилги футбол мавсуми давомида ЎзПФЛ билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

Суперлига, U-21, U-18, Про лига, Биринчи лига, аёллар ва футзал жамоалари футболчилари Apex Insurance суғурта полисларига эга чиқади. Уларнинг эҳтимолий бахтсиз ходисалари қаторасига иккинчи йилдирки ЎзПФЛ томонидан суғурталанмоқда.

Маълумот учун, бир йил аввал барча футболчилар 10 миллион сўмлик суғурта полисларига эга бўлганди. 2020 йилга келиб бу кўрсаткич икки карра ошди. Эндиликда ЎзПФЛ рўйхатидан ўтаётган футболчиларда 20 миллион сўмлик суғурта полислари мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар