Петра хоним ғалаба учун роса тер тўкди
Чехиялик теннисчи Петра Квитова Қатарнинг Доҳа шаҳрида давом этаётган турнирнинг чорак финалида муҳим ғалабани қўлга киртди.
 
Петра мазкур босқичда тунислик Онс Жаберга қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетда тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилди.
 
Шу тариқа, "Qatar Total Open"нинг ярим финалига чиққан Квитова, энди австралиялик Эшли Барти ёки испаниялик Гарбин Мугуруса билан куч синашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)