Петра Квитова тўхташни истамаяпди
Мельбурн шаҳрида теннис бўйича “Катта дубулға“ туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатида тўртинчи давра баҳслари давом этмоқда.
 
Унда чехиялик теннисчи Петра Квитова ва грециялик Мария Саккари ўзаро куч синашди. Уч сет давом этган ўйинда Петра рақибини 6:7, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Энди, "Australian Open" турнирининг чорак финалида Эшли Бартига қарши кортга чиқади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)