PES 2020 симуляторида
Ads

Яқиндагина сотувга чиқарилган Pro Evolution Soccer 2020 футбол симульяторида “Ювенту” клубига нисбатан ҳақоратомуз баннердан фойдаланилгани аниқланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқлган суратда дарвоза ортидаги трибунада “JUVEMERDA” яъни “Ювентус” – ахлат” деган баннер жойлаштирилганини кўриш мумкин. Табиийки бу ҳолат туринлик мухлисларнинг ғазабини келтирди. Шу боис улар ушбу ўйинни бойкот қилишмоқчи.

пес

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ювентус” PES 2020 симуляторининг эксклюзив ҳамкори бўлди ва шу тариқа “кекса синьора” сўнгги 25 йилда илк бор бошқа футбол симулятори – FIFA’да мавжуд бўлмади. Ўз навбатида FIFA 20 ишлаб чиқарувчилари “Ювентус”нинг ўрнига А Серияда “Пьемон Кальчо” номли янги жамоа қўшишди.

Минбар

Барча блоглар