Персеполис

  • Issa Ale Kasir 49', 66'

Осиё чемпионлар лигаси round_Quarter Finals

30/09/2020, 23:45

2
:
0
Тугади

Пахтакор

    45'
    90'

    • 90'

      Ўйин якунланди. "Пахтакор" турнир билан хайрлашди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

    • 90+'

      Егор Кримец ўрнига Шерзод Аъзамов майдонга тушди.

    • 90+'

      Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

    • 88'

      "Персеполис" тўпни беҳуда узатиб юрибди.

    • 83'

      Ҳужумларимиз ўхшамаяпти. Берилаётган паслар ноаниқ.

    • 81'

      Алижонов амалга оширган бурчак зарбаси ноаниқ чиқди.

    • 78'

      Эркиновнинг жарима майдони ташқаисидан берган зарбаси у қадар кучли чиқмади.

    • 77'

      Сергеевнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб қолди.

    • 76'

      Нуриллохи ўрнига Сарлак майдонга тушди.

    • 75'

      Алижоновнинг кетма-кет 2 та узатмаси ҳам ўхшамади.

    • 73'

      Дердийок, Сайфиев ва Ҳамдамов ўрнига Сергеев, Комилов ва Эркинов майдонга тушди.

    • 71'

      Кримец рақиб ҳужумини бартараф этди.

    • 69'

      Агаи тиббий ёрдам олмоқда.

    • 68'

      Рисан ўрнига Алишах майдонга тушди.

    • 66'

      ГОЛ! Ал Касир яна ўша типдаги голни урмоқда. Фақат тўп бошқа қанотдан узатилди.

    • 63'

      Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Аммо на бурчак зарбаси ва на пенальти берилди. 

    • 63'

      Ҳамробековнинг зарбаси рекашет орқали майдонни тарк этди.

    • 62'

      Суюнов ишонч билан тўпга чиқиб келди ва уни ушлаб олди.

    • 61'

      Бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган эронликлар тўпни йўқотди. Аммо бизникилар ҳам қарши ҳужумга ўтиб кета олмади.

    • 59'

      Собирхўжаев тўпни олдириб қўйди, қарши ҳужумга чиқиб кетган "Персеполис"нинг 5 футболчиси вазиятни кескинлаштира олмади. 

    • 58'

      Исмоиловнинг ноаниқ узатмаси сабаб тўп йўқотилди.

    • 53'

      Қанот ҳаками офсайд ҳолатини кеч аниқлади.

    • 51'

      Энди вакилларимиз олдинга ўтишга мажбур. Бу икки карра масъулият.

    • 49'

      ГОЛ! Марказга узатилган тўпни Ал Касир дарвозага жойлаб қўйди.

    • 47'

      Амирининг узатмасини дарвозабон ушлаб олди. Ҳамробеков тўпни олдириб қўйганди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45'

      Танаффус.

    • 45+'

      Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

    • 43'

      Сайфиев тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Яхшиям, рақибларимиз вазиятдан фойдалана олмади.

    • 41'

      Анзур Исмоилов кутилмаганда майдон марказидаги бурчак зарбасини тўғри дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

    • 39'

      "Пахтакор"нинг ҳужуми охиригача етишига рақиблар имкон бермаяпти.

    • 38'

      Алкасир яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Хайриятки, вазият биз учун хайрли якунланди.

    • 37'

      Эронликларнинг узоқ масофадан берган зарбаси йўлини унинг қаршисидаги биринчи футболчимизоқ тўсишга эришди.

    • 34'

      Чап қанотдан жарима майдончамиз марказига узатилган тўпни Суюнов қайтариб юборишга эришди.

    • 31'

      Ҳозирча вакилларимиз керакли барча ишларни амалга оширишмоқда.

    • 28'

      Бурчакдан узатилган тўп вакилларимиздан ҳеч кимга насиб этмади, Ҳамробеков уни дарвозабонгача қайтарди.

    • 26'

      Тўп рақиблардан бирининг қўлига тегди. Бу воқеа жарима майдони ташқарисида содир бўлди. Бурчак зарбаси.

    • 25'

      Вакилларимиз ҳозирча тартибли ҳимояланмоқда.

    • 22'

      "Персеполис" ҳужуми офсайд сабаб тўхтатилди.

    • 20'

      Форслар сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиб, олдинга бормоқда.

    • 17'

      ВАР вазиятни кўриб чиққач, қизил карточка кўрсатишга қарор қилди. Машариповсиз ўйнашга мажбурмиз. 

    • 15'

      Машариповга ўта хавфли ўйин учун сариқ карточка кўрсатилмоқда.

    • 14'

      "Пахтакор" тўпни ушлаб турган ҳолда имкониятлар яратишни пойламоқда.

    • 12'

      Рақибларимизнинг бурчакдан узатган тўпни ҳимояга ёрдамга етиб келганлардан бири қайтариб юборди.

    • 11'

      Машариповнинг яна бир узатмасидан сўнг Ҳамдамов дарвозага зарба бера олмади.

    • 11'

      Кримец ўйинни давом эттиради.

    • 10'

      Егор Кримецга тиббий ёрдам зарур. Ҳар иккала футболчи ўзини тўхтатмади ва тўқнашув анча оғир кечди.

    • 8'

      Собирхўжаев тўпни йўқотди. Қанотдан уни қўллаб-қувватлашмади.

    • 6'

      Ҳамдамов Машариповнинг супер узатмасини жарима майдони ичида қабул қилиб олиб, зарба позициясига узатиб бермоқчи бўлди. Ноаниқ узатма натижасида ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

    • 5'

      Жаримадан узатилган тўп ҳимоядагилар томонидан қайтарилди.

    • 4'

      Ҳамробеков жарима майдончаси яқинида рақибига нисбатан қоидани бузди. Тўп катта эҳтимол билан узатилади.

    • 3'

      Вакилларимиз тўпни назорат қилиш орқали рақибнинг дастлабки дақиқалардаги босимидан қутулиб олмоқчи.

    • 2'

      Рақибларимиз ҳужум билан бошлади. Хайриятки, ҳужум бартараф этилди.

    • 1'

      Ўйин бошланди. Олға, "Пахтакор"!

    • 0'

      Жамоалар сўнгги руҳий тайёргарлик жараёнларини ўтказиб олишди.

    • 0'

      Ўйин Қувайт амири хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланди.

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишди.

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Вакилларимиз иштирокидаги учрашув бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    Дилшод Даврлнов
    01/10/2020 00:50
    Узбек Фудболини томоша килсак 80% асабий холатга тушамиз нега Яхши уйнаб келган фудболчи кибирга берилиб хато килади ва бошка сабаб куп ютказишда айникса охирги дакикаларда Чунки булар куе тудаси АХМОКЛАР САНЛАНИ ФУДБОЛИНГНИ КУРИБ АСАБ БУЛДИМ ВАКТИМ КЕТДИ БАТТАР БУЛЛАРИНГ ЧИЧДИНГ ЖАЛОЛИДИН САКОЛИНГА БИТ ТУШКУР
    Abdurasul Pirxonov
    01/10/2020 00:12
    Бизага Вар керакмас деб уйлаб йотгандир хозир???? Пахтакор учун зарар екан
    Шохрух Бозоров
    30/09/2020 23:37
    Ул шу кунингдан жалолиддин
    30/09/2020 23:42
    Ха энди анча кийин булиши тайин.
    Ноумид шайтон кани охиргача курайликчи.