Бугун "Пахтакор" Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалида Эроннинг "Персеполис" клуби билан куч синашади.

"Шерлар" гуруҳ босқичида форсларнинг "Шаҳр Ходро"си билан икки бор, нимчорак финалда "Истиқлол" билан бир марта беллашди. Мана энди ҳамюртларимизга Эроннинг яна бир вакили "Персеполис" тўғри келмоқда. Хўш, бу жамоа ОЧЛда қандай йўлни босиб ўтди? Кимларни йўлидан олиб ташлади? Шулар ҳақида фикр юритамиз.

"Пахтакор" ОЧЛда "Персеполис"га мағлуб бўлмаган. Эрон клубини охирги ўйинда мағлуб этган гол муаллифи айни пайтда "шерлар" сафида

Eh-jlEQWAAMJ4mj

"Персеполис" жорий йилги мавсумда гуруҳ босқичидан иштирокини бошлади. Дастлабки турди улар Қатарда меҳмон бўлишди. "Ал-Дуҳаил" ўз уйида "Персеполис"ни 2:0 ҳисобида таслим этди. Эронликлар рақиб сафидаги легионерлар Марио Манжукич ва Эдмилсон Жуниорнинг голлари олдида ожиз қолди.

Иккинчи турда "Персеполис" Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа", яъни ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият юритаётган клубга қарши майдонга тушди. Голларга бой беллашувда ғолиб номи аниқланмади - 2:2.

Кейин мусобақа марказлашган ҳолда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига кўчирилди. 3-турда Саудиянинг “Ал-Таавун” клубига қарши майдонга тушган форслар ягона гол эвазига дастлабки 3 очкосини қўлга киритди. Ушбу баҳснинг жавоб ўйинида ҳам эронликлар битта тўп фарқи билан зафар қучишди – 1:0.

EiOOvNDXYAAGHE8

Аммо 5-турда яна “Ал-Дуҳаил”га имкониятни бой берди. Бу гал ўйин тақдирини битта гол ҳал этди. Охирги учрашувда эса Отабек Шукуровнинг “Шаржа”сини “Персеполис” йирик ҳисобда енгди – 4:0.

EitPSW_X0AApc1k

Нимчорак финалда “Персеполис” анча жиддий рақибга дуч келди. Унинг қаршисида Хави бошчилигидаги “Ал-Садд” турарди. Лекин эронликлар рақибдан қолишмай курашди. Беллашув анча муросасиз ўтди ва ўйинда битта гол форсларга чорак финал эшикларини очди.

Шу тариқа, “Персеполис” 1/4 босқичда “Пахтакор” билан куч синашади. Беллашув 30 сентябрь куни ўтказилади.

Ei72Cl8WkAMij5j

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар