Перес УЕФАнинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтди

"Реал" Мадрид клуби ва янги ташкил этилган Суперлига президенти Флорентино Перес УЕФА ва ФИФА томонидан қўлланилиши айтилаётган санкциялар ҳақида гапирди.

“Суперлига футболчилари УЕФА томонидан ўтказиладиган мусобақаларда миллий терма жамоалар сафида ўйнашига рухсат берилмайдими? Хавотир олманг, бундай бўлмайди. Агар улар Суперлигага қўшилса, ўйнашлари тақиқланмайди. Шунингдек, «Реал», «Манчестер Сити» ва «Челси» Чемпионлар лигаси ва миллий чемпионатлардан четлатилмайди. Мен бунга 100 фоиз аминман”, - деди испаниялик функционер.

Бундан аввалроқ, УЕФА президенти Александр Чеферин Суперлигада иштирок этадиган клублар футболчилари “Евро-2020” ва “ЖЧ-2022”да ўйнамаслиги ҳақида маълум қилган эди.

Ҳозирча Европа Суперлигасига қитъанинг 12 та гранд клуби қўшилди. Булар "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Интер", "Милан", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клубларидир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар