Пенальтидан фойдаланолмаган Роналду анъанасини давом эттирмоқда

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия кубогининг 1/2 финал босқичидан ўрин олган "Милан"га қарши беллашувда 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол этолмади.

Охирги 4 йил ичида португалиялик футболчи тўрттинчи бор пенальтидан унумли фойдаланолмади. 2017 йилдан бошлаб, ҳар йили бир мартадан пенальтини кўкка совуриб келмоқда.

Дастлаб, 2017 йилнинг ноябрида "Реал" сафида "Малага" дарвозасининг тўрига тўпни жойлаб қўя олмаган бўлса, 2018 йилнинг июнида терма жамоа сафида Эрон дарвозасини ишғол эта олмаган. 2019 йилнинг январь ойида "Юве" аъзоси сифатида "Кьево"га қарши баҳсда 11 метрлик жаримадан фойдалана олмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)