Унга кўра, 960 мингдан ортиқ киши бўлажак қишки Олимпия ўйинларида кўнгилли ёрдамчи бўлиш истагида эканини билдирган.

Ушбу мақсад учун 2019 йил 5 декабрдан бошлаб очилган интернет-порталида 1,22 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди. Сайтга ташрифлар сони 33 миллиондан ошди. Ташкилий қўмита вакилларининг сўзларига кўра, дастурда иштирок этиш учун аризалар 168 мамлакатдан келиб тушган. Потенциал номзодларнинг 96 фоизи 35 ёшгача бўлганлардир. Даъвогарларнинг 85 фоизи талабалардан иборат. Шуниси эътиборга лойиқки, жисмоний имконияти чекланган 2 мингдан зиёд киши кўнгилли сифатида ишлаш истагини билдирган.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 30 июнгача давом этади. Кейин Ташкилий қўмита талабгорларни танлайди. Олимпия ўйинларини ўтказишга ёрдам бериш учун жами 27 минг, Паралимпия ўйинларига яна 12 минг кўнгиллини жалб қилиш режалаштирилган.

Муваффақиятли ўтган номзодлар Ташкилий қўмита томонидан мутахассисликка ўқишлари талаб этилади. Олимпия ўйинларида тўғридан-тўғри ишлай олмайдиган даъвогарларга иккинчи имконият берилиши мумкин – уларнинг баъзилари шаҳар кўнгиллилари сифатида ўз кучларини синаб кўриш учун таклифнома олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар