Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини қабул қилувчи давлатлар рўйхатини маълум қилди. 

"B" гуруҳидан ўрин олган мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор" Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ушбу босқич беллашувларини ўтказади. 

Кичик турнир апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Шерлар"га ушбу гуруҳда "Шаржа" (БАА), "Трактор" (Эрон) ва плэй-офф ўйинининг ғолибига қарши баҳс олиб боради. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)