Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Шаржа" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб бориб, 4;1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндан сўнг, БАА клуби бош мураббийи Абдулазиз Ал Анбари қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Аввало, футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтмоқчиман. Ўйин давомида улар тўлиқ куч билан ҳаракат қилди. 

Айни пайтда таркибимизда ҳаракат қилаётган футболчиларга раҳмат айтишдан чарчамайман. Улар асосий футболчиларимизнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қилмоқдалар. Елкаларида катта босим турибди. Бугунги синовимиз ҳам осон эмасди. Бугун жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик. Игор Коронадо ва Ал-Ҳасан Салеҳнинг қайтиши билан янада яхшироқ ўйин ўтказишимиз мумкин бўлади. 

Биринчи бўлим анча қийин ўтди. Сабаби, тўп назоратини сақлай олмадик. Иккинчи голни уриб олгач эса, анча хотиржам ҳаракат қилиб, ўз футболимизни намойиш этдик. Ўйлайманки, олдинла кутиб турган ўйинларда ҳам мана шу тахтит ҳаракат қилишда давом этамиз. 

Мақсадимиз кейинги босқичга йўл олиш ва у ерда ҳам БАА футболи нуфузини ҳимоя қилиш", - дейди Ал Анбари. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
21/04/2021 17:50
Вар системаси хам сохтакорга ёрдам бера олмайди айтган эдимку четдаги уйинларда ковун тушириб юраверади сохтакор
Karimov Sardor
21/04/2021 17:52
Shaaarmaaandaa
&
Турсун Ғани
21/04/2021 22:11
Анзур Исмоилов, Егор кремис ва Фаррух Сайфиевлар умуман чарчашибди, уларни заҳирада ҳам сақламаслик керак. Кўтига тош боғлаб олгандай югурмайди. Карах тренерни ким қойган ўзи. Булар шундай тарихга эга жамоани шарманда қилди кўтига тиқди.
&
Турсун Ғани
21/04/2021 22:05
Ман умуман тушунмайман, Захирада яхши дарвозабон бўла туруб Элдор суюнов бор шу аваллари ҳам ҳаведан голлар еб пахтакорни шарманда қилган калта дарвозабон Қуватовга ишонч билдиради, АгМК да ҳам шундай яҳши дарвозабон Ботирали Эргашев Захирада, тешиги катта дарвозабон асосийда ўйнатади.

Минбар

Барча блоглар