“Пахтакорчи” кашф қилган футболчини Италияда кутишмоқда

“Зенит” тўпурари Сардор Азмун ёзги трансферлар вақтида Италия чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Аслида эронлик футболчи анчадан бери Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган жамоалардан таклиф олаётган эди.

Италиялик журналист Жанлуижи Лонгарининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчига “Рома” ва “Аталанта” харидор бўлмоқда.

Сардор Азмуннинг бугунги кундаги трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилмоқда ва бу “Зенит” раҳбариятини қониқтириши мумкин.

Маълумки, Сардор Азмунни Россиядаги халқаро турнирда “Пахтакор”нинг собиқ футболчиси Марат Кабаев кашф қилган ва эронлик футболчини ўзи ишлаётган “Рубин”га жойлаштирган.

Айни пайтда “Зенит” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Азмун жорий мавсумда Россия премьер-лигасида 22 та учрашувда 16 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

Шомуродов мақсадига етадими?

Шомуродов Италияга борганидан кейин ўзбек футболчини “реклама” қилди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар