Вазирлар Маҳкамаси қарори билан айрим клубларнинг давлат улуши ҳокимиятлар балансига қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев хабар берди.

"Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол клубларининг давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди ва ҳар икки клуб бош ҳомийлари сифатида ҳам шаҳар ҳокимияти кўрсатилди. Худди шундай ҳолат "Динамо" ва "Навбаҳор"га ҳам тегишли. Уларда ҳам ҳар икки устунда вилоят ҳокимликлари кўрсатилган.

Шунингдек, "Нефтчи", "Шўртан" ва "Сурхон" клубларининг давтлат улуши ҳам вилоят ҳокимликларига ўтади. Аммо ҳомий сифатида уларга мос равишда ФНҚИЗ МЧЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ ҳамда Ўзбекгидроэнерго АЖ бириктирилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимчасига "Насаф"ни Шўртан газ кимё комплекси МЧЖга, АГМКни Олмалиқ КМК АЖга, "Бухоро"ни БНҚИЗ МЧЖга, "Локомотив"ни Ўзбекистон темир йўллари АЖга, "Металлург"ни Ўзметкомбинат АЖга, "Машъал"ни Ўзбекнефтгаз АЖга қайтаради.

Аввалроқ мазкур 13 та клуб Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилинган бўлиб, кейинчалик агентлик бу клубларни сотиши кераклигини белгиланганди. Бироқ ОФК барча клублар бир ташкилотга тегишли бўлиши мумкин эмаслиги баён этилган Лицензиялаш регламенти билан бунга қарши чиқди. Шундан келиб чиқиб, ВМ профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилиши ва кейинчалик белгиланган тартибга сотилиши бўйича қарор чиқарди. Яъни, 2030 йилга қадар бу 13 клуб барибир сотиб улгурилиши керак", - деди Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
umidjon omonov
12/05/2021 13:13
Хокимиятга бокиманда камандалар. Биртийинли фойдаси йук. На натижа килишалади на чиройли футбол уйнашади. Стадионда мухлисам йук чиройли халол уйин бомагандан кегин кимам кирарди стадионга. Шунча милйярд милярд пул хавога кетади. Уни урнига асфальт ларни угнашгани яхшийди
&
Abdushukurov O
12/05/2021 15:29
To'g'ri.
Akbarali Abdunazarov
12/05/2021 23:01
Олдин миллий Агентлик, кейин Мулк кумитаси назорат киламан деди, энди яна эски жойига тушмокда. Хокимиятга келсак инвестиция билан шугуллансинми, камбагалликка карши курашсинми, ешлар билан шугуллансинми мантик йук. Нефтегаз ердам килиши мумкин, нефтегазни пулини хар тарафлама хисоб китоб килиб, тежаб, академияга эьтибор килиб ишлатса натижа килса булади. Кераксиз лигионерларга пул сарфлашга чек куйиш керак. Маркога Станоевич ва Черанга ухшаган лигионерларга харажат килсин ешларга фойдаси бор, колганлари хохиш хам иштиек хам йук. Еш уйинчилар билан шартнома килаетганда камида 8 йилга шартнома килиб олиш керак, силликкина килиб эркин агент килиб чикариб юбормасдан.Академияда улар футболчи булиб етишгунча канча маблаг харажат килинган. Стадионларда рекламани кучайтириб пул тушириш керак, концерт, лотерея уйинлари ташкил этиш пул тушириш чораларини куриш керак. Бизни клубларда маркетинг умуман ишламайди.Оддий бир заправка еки чойхона, еки кийин кечак дукони, супермаркетларни реклама килиб пул тушириш хам булади. Курук пепси, кока кола, шуртангаз каби реклама баннерларини стадионга куймасдан. Халк банки лотореяларила жек пот 2-3 млрд булиб кетса хам реклама йук!Хеч булмаса стадионни харажати копланар эди!