Ўтган мавсум ярмида "Локомотив"дан "Пахтакор"га ўтган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров яна жамоасини ўзгартирадиган кўринади.

"Сурхон" клуби матбуот хизматининг хабар беришича, футболчи бугун жамоанинг АГМКга қарши ўртоқлик ўйинида термизликлар шарафини ҳимоя қилади. У айни пайтда "Сурхон" клубининг йиғинида қатнашмоқда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ футболчи "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартнома имзолагани борасида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Сурхон К
25/01/2020 13:23
Сурхон Термиз ёки Сурхон Тошкентми бу. Нимага булар Сурхондарёда машгулот уткпзмаяпти. Тошконликлар сотиб олганми буларни. Кимни булсаям олаяпти булар. Сурхондарёда орли инсонлар бор хали. Ундай килманглар. Узимизда машгулот утказинглар.
Jasur Mamataliyev
25/01/2020 14:25
Ака бу йиғин ўйинларику, Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш осон, ўзимизда 24 соат машғулот қилсаям ўйин ўтказишчун рақобатчи жамоа йўқку.
&
Фк сурхон
25/01/2020 12:57
ОО зӯр бӯпти локамативга хайф