Яна бир неча кундан сўнг футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади. Ушбу баҳсларга 23 декабрь, душанба куни соат 15:00да ПФЛда қуръа ташланади.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, кубок ўйинларида "Пахтакор" клуби иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Бунга сабаб жамоада охирги пайтларга келиб жароҳатлар кўпайиб кетгани айтилмоқда. Қолаверса, "шерлар" таркибидаги бир нечта футзалчи дисквалификация қилинган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 та ғалабагача кечган "Пахтакор" - АГМК иштирокидаги финалда жанжаллар юзага келгани ва бу борада ПФЛ ва Спорт вазирлигининг баёнотини тақдим этгандик.

45314(1)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)