Шота Арвеладзе шартномаси якунланганидан сўнг, "Пахтакор"ни тарк этди. Грузиялик мутахассис клубдан кетганини ва барчага раҳмат айтиб, хайрлашув мактубини ҳам ёзди. Аммо тошкентликлар матбуот хизмати унинг жамоани тарк этгани борасида ҳеч нарса демади. Ҳозир "шерлар" Арвеладзени ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Шу боис ҳам бу борада якуний хабар чоп этилмаган.

SPORTS.uz сайтига маълум қилишларича, агарда "Пахтакор" Шота Арвеладзе билан келиша олмаса, унинг ёрдамчиси Петер Хюистра жамоага устозлик қилиши мумкин. Шунингдек, ушбу лавозимга Самвел Бабаян номзоди ҳам йўқ эмас. Самвел Бабаяннинг "Навбаҳор" клуби билан ўтказган музокараси тўхтади. Бу эса, унга яна собиқ жамоасига қайтиш имкониятини яратади. Ушбу икки мураббий Арвеладзенинг ўрнини эгаллаши учун асосий даъвогар бўлиши мумкин.

Қолаверса, Миржалол Қосимов ва жуда кичик эҳтимол билан Рўзиқул Бердиевнинг "шерлар" устозига айланиши тахминлари ҳам йўқ эмас.

"Пахтакор" раҳбарияти бош мураббий масаласини қандай ҳал қилиши ҳозирги кунда кўпчиликни қизиқтирмоқда. Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Markayev
02/01/2021 19:27
Рузикул Бердиевни тинч куйсин.
&
03/01/2021 19:29
Насафдан бошка хичкимга керакмас
&
Admiral_uz
02/01/2021 16:27
100 % ishondim
&
F.F.F
02/01/2021 14:58
Babayan qaytib kemasligi deyarli anniq... PR qilurmela hurmatli sport.uz Babayan Paxtakordamas hozr Navbahorda sahmasini parda ortida "katta ishlar" qvotti katta ehtimol
Дилшод Даврлнов
02/01/2021 14:26
Факат Бабаян эмас У кйракмас Узбйк фудболига кйлмасин

Минбар

Барча блоглар