Ушбу мусобақа биринчи марта ташкил этилди ва ярим финалда "Пахтакор" сафарда "Қўқон-1912" қаршилигини енгишга уриниб кўради. Финалга йўлланма қўлга киритилган тақдирда "шерлар" ички мусобақаларнинг барчасида ғолиб чиқиб, требл қайд этиш имкониятига эга чиқади.

Лига Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Тошкентда жамоалар тўқнаш келишган ва ўшанда қўқонликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Суперлига баҳсларининг ҳар иккисида эса "Пахтакор" кучлироқ эканлигини исботлаганди. Финал йўлланмаси учун кураш ҳам кескин кечишига шубҳа йўқ.

Беллашувни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 22 октябрь, сешанба куни Қўқондаги Марказий стадионда 15:00да бошланади.

“ҚЎҚОН-1912” – “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Александр Давиденко.