Ҳозиргина Жиззахда "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Қаршиликларнинг ушбу мағлубиятидан сўнг, "Пахтакор" муддатидан олдин чемпионга айланди. Чунки тошкентликларнинг энг яқин таъқибчиси айнан "Насаф" ҳисобланади ва ҳозирда улар орасидаги фарқ 10 очкони ташкил қилади. "Аждарлар" Суперлигада 23 турда майдонга тушиб бўлди. Шота Арвеладзе шогирдлари эса, 22 ўйин ўтказди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)