"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси гуруҳ ўйинларини ўтказиш учун шанба куни БААнинг Шаржа амирлигига жўнаб кетади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Жамоа туш вақтидан сўнг Шаржага парвоз қилиши режалаштирилган. Бош мураббий Питер Хюистра 24 нафар футболчини сафар рўйхатига киритди. Қуйида БААга йўл оладиганлар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов

Ҳимоячилар: Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Фарруҳ Сайфиев.

Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев, Аброр Исмоилов, Шароф Муҳиддинов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Драган Черан, Ҳумоюнмирзо Иминов, Диёр Холматов, Шерзод Темиров, Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов.

Ҳужумчилар: Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар