23 апрель куни "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда "Шаржа" билан куч синашади. Бугун беллашувдан аввалги матбуот анжумани ўтказилди ва унда "шерлар" устози Питер Хюистра иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Биринчи даврада етарлича очко жамғара олмадик. Шу сабабли эртага бизни жуда муҳим баҳс кутмоқда. Аввалги баҳсдаги хатоларни ўргандик, таҳлил қилдик. Жамоам ўйинни жуда ёмон ўтказди деб ўйламайман, аммо ҳимоявий ҳаракатларда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Ҳимоя фақат ҳимоячиларнинг ҳаракатидан иборат эмас, унда бутун жамоа иштирок этади. Жамоавий ҳаракат бўлиши керак. Қолаверса, тўпни назорат қилиш орқали кўпроқ имконият яратишимиз лозим. Бу борада уйғунликни юзага келтириш даркор. Чемпионлар Лигасида буни уддалашга уриниб кўрамиз. Биринчи беллашувда 70 фоиз ҳолатда тўпни назорат қилдик, аммо бу самара бермади. Энди вазиятларни кўпроқ содир этишга интиламиз.

"Шаржа" яхши савиядаги жамоа. Эртага Коронадо майдонга тушган тақдирда улар янада хавфли бўладими? Биз ўз ўйинимизни, юқори савиямизни кўрсата олсак, жуда яхши жамоамиз. Айнан шуни уддалашга ҳаракат қиламиз. Дастлабки икки учрашувда ғалабага ҳақли эдик, аммо омадимиз келмади. "Шаржа" билан биринчи баҳсда эса хатоларга йўл қўйдик. Буларни тузатишга уринамиз. Босим бор ҳолатда барча ишлар яхши бўлиши керак, - деди мураббий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
22/04/2021 23:42
Уриниб кўрамиз, ҳаракт қиламиз, интиламиз, сани гапинг фақат миз миз эканда хюстра. Ютамиз ҳам де бир бор фаришталар омин деса зора ўша пайт. Мураббийликдан бўшаймиз деб бўшаб кетсанг бўларди. Бабаян сандан тузукроқ кўринди. Сенда ўзинга бўлган Ишонч йўқ экан Хюстра жаноблари.
Abbos Axmedov
23/04/2021 00:18
Хафа бўлмангу пахтакор грухда қолиб кетади. Агмк чиқади хақийқий жамоа Агмк хакамларни йордамисиз камтар ва чесно фудбол ўйнайди бизни камандани ютса хам ютказса хам халол ўйнайди ва насаф хам зўр каманда
&
Турсун Ғани
23/04/2021 00:26
Балким сиз ҳақдирсиз, Пахтакорга ўзимизда ҳакамларнинг ёрдами тегкандир, мана оқибатда нима бўлаяпти ҳалқаро майдонда салбий натижалар. Мен гуруҳдан чиқишини ҳоҳлайман, сабаби келаси мавсумда кивота ўринларимиз кўпайб Насаф йоки бошқа жамоаларимиз ҳам ОЧЛда иштирок этиб АГМК га ўхшаб бизни хурсанд қилардими, дейманда.

Минбар

Барча блоглар