Пахтакор

  • Драган Черан 43'
  • Эрен Дердийок 47'

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал

26/09/2020, 23:45

2
:
1
Тугади

Эстеглал Тегеран

  • Ali Karimi 32'
45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Шерзод Аъзамов ва Аброр Исмоилов Фарруҳ Сайфиев ва Ҳожиакбар Алижонов ўрнига майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Ғулами сариқ карточка олди.

  • 83'

    Козак Собирхўжаев ўрнига майдонга тушди.

  • 81'

    Диабатенинг зарбаси яхшиямки ноаниқ кетди. Ҳимоячиларимиз уни ўтказиб юборганди.

  • 77'

    Резаван сариқ карточка ишлаб олди.

  • 75'

    Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Аммо анча хавфли зарба бўлди.

  • 74'

    Данишгар Машариповга нисбатан амалга оширган очиқча қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 73'

    Дердийок ўрнига Сергеев ва Ҳамдамов ўрнига Сидиқов майдонга тушди.

  • 69'

    Сайфиевнинг узатмасини ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этди.

  • 67'

    Эсмаили ўрнига Муради майдонга тушди.

  • 64'

    Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтариб қолди.

  • 60'

    Футболчиларимизнинг кетма-кет узатмалари ўтмаяпти. Аммо ҳужумлар жуда чиройли чиқмоқда.

  • 58'

    Машариповнинг айёрона зарбаси кучсиз чиқди.

  • 55'

    Суюновнинг тўпга чиқишдаги хатоси сал бўлмаса дарвозамизга гол олиб келиши мумкин эди.

  • 53'

    Мотаҳари ўрнига Резаван майдонга тушди.

  • 50'

    "Пахтакор" энди анча хотиржам ўйнамоқда.

  • 47'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дердийок гол урмоқда. Собирхўжаевдан супер пас.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

  • 41'

    Яна "Пахтакор" тўп билан.

  • 39'

    "Истиқлол"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бормоқда.

  • 32'

    ГОЛ! Али Карими жаримадан тўпни дарвозамизга жойлаб қўйди.

  • 30'

    Қарама-қарши ҳужумлар жарима майдончаси ичигача етиб бормаяпти.

  • 27'

    Машариповнинг узатмасини ҳимоячилар Черанга етиб боришига йўл қўймади.

  • 26'

    Суюнов ҳам ўзига хос жавоб қайтарди. Бирга-бир вазиятдан берилган зарба аниқ чиққанди.

  • 25'

    Чераннинг олис масофадан йўллаган зарбаси аниқ ва кучли чиқди. Дарвозабон вазият қаҳрамони.

  • 21'

    Дердийокнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ундан аввал берилган зарбалар ҳам дарвозага аниқ бормади.

  • 20'

    Вакилларимиз комбинацион ўйинни яхши амалга оширмоқда. Девор услубидаги узатмалар анча чиройли чиқяпти.

  • 18'

    Машариповнинг дриблинги муваффақиятли чиқди. Аммо узатма ўтмади.

  • 14'

    Ҳамдамовнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 12'

    Вакилларимиз тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 9'

    Ҳамдамовнинг узатмалари ўтмаяпти.

  • 7'

    Исмоилов яна рақибини муваффақиятли зарарсизлантирди.

  • 7'

    Алижонов офсайдда қолиб кетди.

  • 5'

    Кримец ҳам сариқ карточка олди. Рақиб қарши ҳужуми қоида бузарлик билан тўхтатиб қолинди.

  • 4'

    Мотаҳари сариқ карточка ишлаб олди.

  • 3'

    Исмоилов ҳимояда ишончли ўйнади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)