Павел Здунов: Қозоқларга қарши баҳсда ҳам шундай ўйин намойиш этамиз

Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубоги мунтазам чемпионати доирасида "Металлург" (7:5) устидан қозонилган ғалабадан сўнг мазкур беллашувда дубль қайд этиб, учрашувнинг энг яхши хоккейчиси деб топилган Павел Здунов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги йил ўйини бўлди. Кўп голлар киритилди. Бундан мухлислар хурсанд, аммо мураббийлар анча асабийлашишди. Ғалаба билан.

Ҳа, мен бугун илк марта ўйиннинг энг яхши хоккейчиси сифатида ўзбек дўпписини қўлга киритдим (кулади). Учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Олдинда Қозоғистоннинг уч клубига қарши баҳсларда ҳам мухлисларга ёқадиган томошабоп, прессинг ва ҳужумкорликка асосланган ўйин намойиш этиш учун харакат қиламиз.

Жамоамизга янги қўшилган Максим Казаков бугун ажойиб ҳаракат қилди. Қолганлар ҳам тезда жамоамизга киришиб кетиб, клубимиз ғалабаларига ҳисса қўшишади деган умиддаман.

Ўтказиб юборилган голларда индивидуал хатолар юзага келди. Қолаверса рақиб ҳам маҳоратли хоккейчилардан ташкил топган жамоа эди. 

Бўш дарвозага гол киритишни истаган эдим. Йигитлардан ҳам буни илтимос қилганман ва бугун амалга ошди", - деди Здунов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)