Паралимпия спортчилари Вестминстерда бўлишди

Кўпчилик ҳаётда ногиронларга нисбатан имконияти чекланган иборасини ишлатишади. Аммо, улар орасида шундайлари борки, улар соғлом инсонлар уддалай олмайдиган ишларни қилиб, аслида кимнинг имконияти чекланганини кўрсатиб қўйишади.

Куни кеча пойхтахтимиздаги Вестминстер халқаро университети қошидаги академик лицейда ана шундай шижоатли ва ҳаётда ўз олдига мақсад қўйган паралимпиячиларимиз билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда лицей ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Шу куни Паралимпиада ва Жаҳон чемпионлари ҳамда совриндорлари ҳисобланган Бобурбек Омонов, Сабина Суханова, Наталя Семёнова ҳамда Асила Мирзаёровалар ўзларининг босиб ўтган фаолияти ва ҳаёти ҳақида гапириб беришди. Тадбир иштирокчилари эса уларга ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан спортчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўйлаймизки, бу каби тадбирлар ёшларимиз орасида ҳаётга бўлган қизиқишни оширишда ва уларни спорт билан шуғулланишида муҳим роль ўйнайди.  Энг муҳими эса уларда ҳаётдаги жисмоний ногиронлик ҳеч нарсани ҳал қилмаслигига ишонч пайдо қилди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)