Парадзюдочи қизларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда

Бош мураббийлар Шамсиддин Саидов ва Алфия Ибрагимова мураббийлиги остида 15 нафар дзюдочимиз кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айни кунларда парадзюдочи қизларимиз Қозоғистондан ташриф буюрган спортчилар билан биргаликда ўқув-машғулот йиғини ўтказишмоқда. Ҳафта аввалида старт олган машғулотларда мураббийлар асосан техник-тактик машқларга урғу бермоқда.

Шунингдек, парадзюдочиларимиз учун март ойида Токио шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, сўнгги Жаҳон рейтингига кўра 8 нафар парадзюдочимиз 2020 йилги Паралимпия ўйинларига йўлланма олиш арафасида турибди. Ҳамюртларимиз апрель ва май ойларида бўладиган Ноттингем ва Баку гран-приларида Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб боришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар