Парадзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида дзюдо ва парадзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакат чемпионатининг биринчи кунги беллашувларини парадзюдочилар бошлаб беришди. Бугун парадзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -60, -66 кг, аёлларда эса -48 ва -52 кг вазн тоифаларида чемпион ҳамда совриндорлар аниқланди.

Бугунги баҳслар якунига кўра Фазлиддин Одилов (Андижон), Жасур Саидибрагимов (Тошкент шаҳри), Зулайҳо Ражабова (Хоразм) ва Дилрабо Кузиева ўз вазнларида 2020 йилги Ўзбекистон чемпионига айланишди. 

Бугунги ғолиб ва совриндорлар:

Эркаклар. -60 кг вазн тоифаси

  1. Фазлиддин Одилов (Андижон)
  2. Жобир Рустамов (Бухоро)
  3. Иззат Орифжонов (Андижон)
  4. Ғанишер Ниёзов (Тошкент шаҳри)

Эркаклар. -66 кг вазн тоифаси

  1. Жасур Саидибрагимов (Тошкент шаҳри)
  2. Диёрбек Акрамов (Тошкент шаҳри)
  3. Асадбек Раҳмонов (Сурхондарё)
  4. Беҳзод Тошпўлатов (Навоий)

Аёллар. -48 кг вазн тоифаси

  1. Зулайҳо Ражабова (Хоразм)
  2. Лобар Ҳуррамова (Сурхондарё)
  3. Маржона Саидова (Самарқанд)

Аёллар. -52 кг вазн тоифаси

  1. Дилрабо Кузиева (Хоразм)
  2. Сабина Хотамова (Навоий)

Маълумот учун, эртага Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни парадзюдочилар ўртасида яна 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Эркаклар -73, -81, -90 кг, аёллар эса -57 ҳамда -63 кг вазнларда татамига чиқишади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар