Парадзюда бўйича IBSA гран-присида ҳамюртларимизга тенг келадигани топилмади
Ads

Хусусан, эркаклар баҳсида терма жамоамиз 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалга сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасидаги беллашувда 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль жамғарилди.

Қайд этиш лозим, медаллар бўйича рейтингда Ўзбекистондан кейинги ўринда 2 та олтин билан Эрон терма жамоаси ўрин эгаллаган бўлса, кучли учликни 1 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медаль билан Озарбайжон терма жамоаси якунлаб берган.

Эркаклар
-66 кг: Учқун Қуронбоев – олтин
-81 кг: Довурхон Кароматов – олтин

-60 кг: Шерзод Намозов – кумуш
+100 кг: Ширин Шарипов – кумуш

-90 кг: Жалолиддин Авазов – бронза
-100 кг: Сулаймон Алаев – бронза

 

Аёллар
-57 кг: Парвина Самандарова - олтин
-63 кг: Нафиса Шерипова – олтин

-70 кг: Васила Алибоева – кумуш