Пара енгил атлетикачиларимиз улкан мақсадлар билан Дубайга жўнаб кетди

10-14 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Пара енгил атлетика бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтади. Ушбу йирик мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этади.

Миллий терма жамоа спортчилари маҳаллий об-ҳаво шароитига мослашган ҳолда ушбу муҳим мусобақага  ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриб, кўзланган натижаларга эришишлари  учун 2021 йилнинг  4 январидан 7 февралига қадар Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиши режалаштирилган. Бугун тунда Пара енгил атлетика бўйича терма жамоамиз делегацияси Дубайга жўнаб кетади. Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев нуфузли мусобақага катта мақсадлар билан йўл олаётган спортчиларимиз билан учрашдилар.

Учрашувда ассоциация мутасаддилари ва спортчилар иштирок этди. МОҚ раиси спортчиларимиз билан суҳбатлашар экан, уларни кириб келган янги 2021 йил – Олимпия ва Паралимпия йили билан қутлаб, бўлажак мусобақалалда омад ва зафарлар тилади. Ўз навбатида миллий терма жамоа спортчилари яратиб берилаётган барча шароит ҳамда юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Мутҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Йиғилишда сўз олган спортчилар шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Паралимпия ассоцияси раҳбариятига ушбу юксак ишончни ажойиб ғалабалар билан оқлашга ваъда бердилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунгача 16 нафар Паралимпия спортчидаримиз Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар